Dear friends, this website is under development! If you found an error or want to participate, send email to IT center of IPM ALLATRA: [email protected]

АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИ. 13-қисм. Фотон.

43 views

Қадим замонлардан нурнинг акс эттирилиши ва синиши ходисалари маълум бўлган. Бу ходисаларнинг моҳияти, асл табиати расмий фанга ҳали ҳам ноъаниқ, барчаси эҳтимоллик назариясида қурилган.
Фотоннинг табиати олимлар учун ҳалигача топишмоқ бўлиб қолмоқда. Аммо кузатишлар давомида қайд этилган тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда, амалиётларга биноан жамият ҳаётида кенг ўрин олган кашфиётлар қилинган. Фотон ишлатилишида асосланган турли техник қурилмалар яратилган. Масалан, компьютер томографияси, квантли генератор (мазер), лазер ва ҳ.к. Саноатда, тиббиётда, турмушда лазер жуда кенг қўлланилмоқда , юқори аниқликка эга бўлган физик асбоблари – сейсмографлар, гравиметрлар, микрохирургияда ишлатилаётган лазерли скальпельлар дан бошлаб темир кесиш, сваркалаш, лазерли принтерларгача ва х.к. Фотонлар спектрли тахлилда ҳам ишлатилади. (атом спектроскопияси электр магнитли нурланиш спектрларини ўрганади). Фотонларни ўрганиш натижасида олимлар ҳар бир кимёвий модданинг атомлари қатъий белгиланган резонансли частоталарга эга эканлигини аниқлашди. Айнан шу частоталарда улар ёруғликни ( фотонларни) акс этади ва сингдиради. Яъни, ҳар бир одам ноёб бармоқ изларига эга бўлганидек, ҳар бир кимёвий унсур ҳам ўз акс этиш ва сингдириш спектрига эга. Ва буларнинг барчаси фотон каби турли кучли жараёнларда ва таъсирларда актив қатнашувчи ноёб тузулмани ўрганишдаги бошланиш, холос .
АСЛИДА ФОТОН, агарда уни асл элементар зарра сифатида кўриб чиқадиган бўлсак, фантом По заррачаларидан иборат. Фотон иккита холатда мавжуд бўлиши мумкин ФОТОН-3 (у-3) ва ФОТОН-4 (у-4). Фотонларнинг катта қисми 3-та фантом По заррачаларидан иборат.(фотон-3). Бироқ хар бир фотон маълум шароитларда 4-та фантом По заррачаларидан иборат бўлган фотонга айланиши (фотон-4), фотон-4 эса фотон -3 га айланиши мумкин.Ўзининг ҳолатига мувофиқ , фотон ё кучли зарра (фотон-3) вазифасини, ёки ахборотли зарра (фотон-4) вазифасини бажариши мумкин, яъни сўнгги вазиятда ўзи таъсир этаётган элементар зарра ҳақида ахборот ташувчиси сифатида чиқиши мумкин. Шуниси диққатга сазоворки, эзоосмик панжара бўйлаб ҳаракатланаётган фотоннинг фантом По заррачаларининг спиралсимон айланиши бошқа элементар зарраларнинг фантом По заррачалариникидан анча тезлашган. Фотоннинг шундай тезлашган “уюрмали” тузулмаси туфайли унинг ҳаракат тезлиги бошқа кўплаб элементар зарраларнинг тезлигига нисбатан каттароқ...

comment

To leave a comment, please Register or Sign in to account.