Dear friends, this website is under development! If you found an error or want to participate, send email to IT center of IPM ALLATRA: [email protected]

АллатРа ТВ/Узбекистан. "Нилуфар Гули" руҳий амалиёти. А.Нових. "Сэнсэй-I" китобидан.

54 views

"...Ушбу амалиётни хар куни бажарса, нима содир бўлади? Биринчидан, одам фикрларини доимо назорат қилади, диққатини яхшиликда жамлашни ўрганади. Шундай экан, у автоматик равишда хеч кимга ёмонлик тилай олмайди ёки ёмон бўла олмайди. Аҳир бу амалиёт хар кунлик, хар сониялик. Ва умрбод. Бу ўзига хос чалғиш услуби, чунки ёмон фикрлар билан зўрлик қилиб курашиб бўлмайди. Зўрлик билан ёқимтой бўла олмайсан. Шунинг учун чалғиш зарур. Салбий ёки ёқимсиз фикр келдими, инсон бутун диққатини Гулида жамлайди, унга меҳр беришни бошлайди, яъни сунъий равишда ёмонликни унутади. Ёки онгини бошқа бирор ижобий нарсага ўгиради. Бироқ ҳамиша, яъни уйқуга кетаётганида , ўйғонганида, кечаси-ю-кундузи; ўқиш, меҳнат, спорт, - нима билан шуғулланмасин - у ҳамиша Гулини хис этади. Ичкарисидан Меҳр-Мухаббат қайнаб чиқишини, Мухаббатнинг токлари унинг кўкрагида юрганини , танаси ичра тарқаётганини инсон сезади. Бу Гул уни ичкаридан бошқача иссиқлик билан иситишини, илоҳий Мухаббатнинг исссиқлигини хис қилади. Мехр-мухаббатни қанча кўп берса, шунча кўп у унинг ўзида хосил бўлади. Мухаббат таратар экан, инсон бошқаларга энди Мухаббат кўзи билан қарайди. Шу тариқа инсон яхшилик частотасига уланади, зеро бу инсонда хаётнинг Донолиги ўйғонади.
Яъни, иккинчидан, ва бу жуда муҳим – инсон эзгулик частотасига уланади. Яхшилик эса – бу омад, бу муваффақият, бу соғлик. Бу барчаси! Инсоннинг кайфияти яхшиланади, бу эса руҳиётига ижобий таъсир кўрсатади. Айнан Марказий асаб тизими организмнинг фаолиятини бошқаради. Шунинг учун бу руҳий амалиётдан инсоннинг соғлиги яхшиланади. Бундан ташқари, унинг хаёти яхши томонга ўзгаради, чунки у ҳамма билан яхши муносабатда бўлади. У инсон билан ҳеч кимнинг уришгиси келмайди, уни кўрганлар севинади. Унда катта муаммолари бўлмайди. Нимага? Чунки , хаёт йўлидаги муаммоли вазиятларни у оддий одамларга нисбатан мутлақо бошқача қабул қилади. Чунки у хаётга энди бошқача кўз билан қарайди, ва бу нарса унга вазиятларнинг тўғри ечимини топишга ёрдам беради. Унда ҳаёт Донолиги ўйғонади.
Ва учинчиси, асосийси – инсоннинг Қалби ўйғонади, у ўзини Инсондек хис этади, у Худо нималигини тушунади. Худо - бу ҳамма ёқда мавжуд бўлган субстанция. Худони ўзида мавжудлигини хис этади ва ижобий фикрлари ва туйғулари билан бу кучни кўпайтиради. Энди у ўзини ёлғиздек хис қилмайди, чунки Худо доимо унда ва у билан, Унинг реал борлигини сезади. Шундай ибора бор: “Кимки Мухаббатда экан, ўша Худодадир, Худо ҳам ундадир, чунки Худо айнан Мухаббатнинг ўзи.” Ва яна муҳим жойи – инсон ўз ичида ва атрофида Гулнинг аурасини сезади....
...Будда, Исо (а.с.) , Мухаммад(с.а.в.) ва барча буюклар бу руҳий амалиётни билишган, чунки билимни битта манбадан олишган. Бу уларга нафақат ўзини англашга, балки бошқаларга ҳам ўзининг илоҳий моҳиятини англашга ёрдам берган. Нима учун ўша буюк Зотларнинг ёнида бўлиш ҳаммага ёққан? Нимага ҳалқда “Авлиёлар нур таратишади” дейилади? Нима учун мутлақо нотаниш инсонларни учратиб, ёнидан кетгимиз келмайди? Чунки улар бу Мухаббатни таратадилар. Чунки улар бу кучни, эзгулик кучини, Меҳр ва Мухаббат кучини, Худонинг одамлардаги намоёндасини ҳамиша кўпайтириб боришади. Ундай инсонлар ҳақида: “Бу инсонда Худо мавжуд”,- дейишади. Ва ҳақиқатан ҳам шундай..."

comment

To leave a comment, please Register or Sign in to account.