Dear friends, this website is under development! If you found an error or want to participate, send email to IT center of IPM ALLATRA: [email protected]

АллатРа ТВ/Узбекистан Мои понимания Исконной физики АЛЛАТРА.

40 views

Участница Международного общественного движения АЛЛАТРА из Узбекистана Феруза делится своими пониманиями Исконной Физики АЛЛАТРА.

Ассалому алейкум, дўстлар!
Бу йил воқеаларга бой бўлди. Бизнинг севимли АЛЛАТРА ТВ сайтимизда Игорь Михайлович Данилов иштирокида кўплаб кўрсатувлар чиқди, кўпдан-кўп янги лойихаларстарт олди.
Уларнинг хар бири долзарб бўлиб, хар бири катта қувонч, мухаббат ва шукроналик билан қабул қилинди. Менга айниқса “Жамият. Сўнгги имконият” лойихасидаги “АЛЛАТРА АЗАЛИЙ ФИЗИКАСИ” мавзусидаги профессионаллар ўйини маъқул бўлди.
Ахир АЛЛАТРА Азалий физикаси билимлари ҳамма одамлар учун берилган. Уларни қабул қилиб, қадимий афсоналар, Муқаддас Битикларда берилган маълумотлар билан таққослаб, хар биримиз мустақил равишда Худонинг мавжудлигини илмий исботлашимиз мумкин.
Қадимгиларнинг “Барчаси бўшлиқдан тўқилган” деган иборасини энди тушунтириш осон - моддий дунёни асосини кўринмас дунёда эзоосмик панжара ташкил этади. Унинг хар бир катакчасининг томонлари эзоосмик мембраналар дейилади. Улар деярли қалинликка эга эмас, аммо ички фазоси чексиздир. Балки шунинг учун ҳам қадимгилар “Бўшлиқ” дейишгандир.
Гарчи эзоосмик мембрана ичида жуда муҳим жараён содир бўлади – эзоосмос жараёни, яъни элементар заррачаларнинг ички потенциалининг янгиланиши.
Эзоосмик панжарада содир бўладиган жараёнларни тушунар экансан, бутун Хайвоний ақл тизимида глобал миқёсдаги жараёнларни қамровчи онгнинг кенгайтирилган холатига эга бўлишинг мумкин экан.
Ва Игорь Михайловичнинг “Иблис хеч қачон Худони била олмайди” деган сўзларини тушуниш осон бўлиб қолади. Ахир хар бир эзоосмик катакчанинг марказида реал турғун По заррачаси мавжуд. Хайвоний ақл тизими эса айнан мана шу заррачалардан иборат. Хар бир реал По заррачаси ўз катакчасида қатъий белгиланган жойида туради ва моддий дунёнинг бирорта ҳам кучи уларни жойидан силжита олмайди. Табиийки, улар эзоосмик мембрана нималигини билишга қодир эмас.
Моддий дунё – аслида иллюзия эканлиги элементар зарраларнинг парчаланиш реакцияларида кўрсатилган. Улардаги хисобларга кўра, хатто материя тарқалиб кетганида ва ўзгарганида ҳам, уни ташкил этувчи ахборотли ғиштчалар, яъни фантом По заррачаларнинг сони реакциядан аввал ва реакциядан сўнг бир хил бўлиб қолмоқда.
АЛЛАТРА Азалий физикаси маърузасида айтилганидек, бу дунёдаги хар қандай ўзгартирилиш ички потенциалнинг кучига ва уни қўллаш нуқтасига боғлиқ. Хар бир одам ўзининг ички потенциали – бу унинг эътибори эканлигини билса ва унинг каттароқ қисмини ўзининг руҳий ўзгаришига, Қалбига қўлласа, Суперпозиция холатида, яъни эзоосмик мембранада бўлса, у холда охир-оқибат биз жамиятимизнинг маънавий-бунёдкорлик ривожланиш форматига ўтамиз. Ана ўшанда Азалий физиканинг янада чуқурлашган билимлари берилади, одамзод олдида мисли кўринмаган имкониятлар очилиб, эртаклар ҳақиқатга айланади.
Ўсиб бораётган табиий офатлар даврида руҳий ривожланишимиз биринчи навбатдаги вазифамизга айланмоқда.
АЛЛАТРА Азалий физикаси маърузасида айтилганидек, агарда одам ўз ички потенциалининг 90% ўзининг маънавий табиатига қўлласа, у боқийликка эришади. Ва бу хеч қандай дин эмас, бу физикани, унинг азалий асосларини билишдир.
АЛЛАТРА Азалий физикаси билимлари учун Рухий Оламга катта миннатдорлик билдираман!

comment

To leave a comment, please Register or Sign in to account.