Dear friends, this website is under development! If you found an error or want to participate, send email to IT center of IPM ALLATRA: [email protected]

ААФ. 11-қисм. Эзоосмос жараёнидаги энергия ва ахборот узатилиши ва тақсимланишининг мисоллари.

21 views

Замонавий цивилизация одамларига микродунёдаги ҳаракатни, эзоосмос жараёнини, ва, шунингдек, эзоосмик панжара даражасида содир бўлаётган ўзгаришларни (реал По заррачаларини фантом По заррачаларига таъсирини) тушунарли бўлган ассоциатив мисолларда мажозий тарзда тушунтирса бўлади. Ўзингизни Ердаги темир йўл алоқасининг маълум транспорт уясини кузатувчи космик станциянинг кузатувчисисиз, деб тасаввур қилинг. Аввал сиз бир нуқтани кўряпсиз, холос. Оптик аппаратураси ёрдамида бу объект яқинлашгани сайин кўпгина чизиқларга айланади. Аммо кўп маротаба катталаштирганда сиз энди турли поездларнинг йиғиндисини кўрасиз. Уларнинг хар бири ўз темир йўлида турибди, хар бири маълум вагонлар сонига эга ва хоказо. Агарда элементар зарра тузилиши билан ассоциатив ўхшатиш паралеллини ўтказсак, бунда хар бир поезд ўз вагонлари билан элементар заррани намойиш этади. Улардаги вагонларнинг сони – элементар заррани ташкил этувчи фантом По заррачалари сонидир.Ташқи кўринишига кўра барча поездлар бир хил – универсал ёпиқ вагонлари билан. Аммо уларнинг тўлдирувчилари турли бўлиши мумкин: одамлар, хайвонлар, қум, тош, нефть, кўмир ва хоказо. Буни худди “жонли” ва “жонсиз” материянинг, табиий ходисаларнинг таркибига кирган турли ички потенциалга эга бўлган фантом По заррачаларининг турли боғламларига ўхшатса бўлади. Масалан, улар микродунё объектлари таркибига кирувчи электронни ёки бошқа элементар заррани намоён этади, улар эса, ўз навбатида, одам, хайвон, ўт-ўлан, сув, Ер сайёраси, олисдаги юлдузлар ва хоказоларни тузилишининг бир қисмини ташкил этишади. Хар бир По заррачасининг ички потенциали (энергия ва информация) - бизнинг ассоциатив таққослашда кузатувчи нигоҳидан яширинган хар бир вагоннинг ички тўлдирилишидир. Бўш вагонлар бўлмайди! Ташқаридан қараганда турли поездларнинг вагонлари бир хилдек, аммо хар бир поезд ўзининг юкини ташийди. Темир йўллар, локомотивлар, машинистлар – булар шартли равишда турли ахборотдир, бу ахборот мужассамлашиб, материянинг хилма-хиллигини, унинг ҳаракати йўналишини, қайта ўзгаришини, ундан кейинги тадбирлар рўй беришини ва хоказоларни белгилайди...

comment

To leave a comment, please Register or Sign in to account.